Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 21.07.2023     260

Жиззахда ноқонуний равишда балиқ овлаб табиатга 178 миллион сўмдан ошиқ зарар етказган шахс аниқланди

Айдар-Арнасой кўллар тизими, Арнасой бўлими ҳудудида Тошкент вилояти, Чиноз тумани, “Оқолтин” МФЙда яшовчи фуқаро Т.Б. ноқонуний балиқ овлагани аниқланган. Унинг машинасидан овлаш тақиқланган кичик ўлчамдаги жами 541 та (113,5 кг) оқсила (судак) балиқлари топилган.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 

Жиззах вилоятида 541 та балиқ ноқонуний овланиб, табиатга 178 миллион 530 минг сўм зарар етказилгани аниқланди, деб хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, вазирликнинг Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими давлат инспекторлари ҳамда Жиззах вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида назорат рейд тадбири ўтказилган.

Рейд давомида Айдар-Арнасой кўллар тизими, Арнасой бўлими ҳудудида Тошкент вилояти, Чиноз тумани, “Оқолтин” МФЙда яшовчи фуқаро Т.Б. ноқонуний балиқ овлагани аниқланган. Унинг машинасидан овлаш тақиқланган кичик ўлчамдаги жами 541 та (113,5 кило) оқсила (судак) балиқлари топилган.

Ўрганиш натижасида ҳайвонот дунёсига жами 178 миллион 530 минг сўм миқдорида зарар келтирилгани аниқланди. Айни пайтда ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!