Жамият    7:00 / 4.05.2023     219
Жиззахда ноқонуний равишда ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Шароф Рашидов тумани Учтепа маҳалласида истиқомат қилувчи 34 ёшли фуқаро ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган ерни пуллашни мақсад қилган. Шу маънода ижтимоий тармоқларга ер сотилиши ҳақида эълон беради.

Шароф Рашидов тумани Учтепа маҳалласида истиқомат қилувчи 34 ёшли фуқаро ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган ерни пуллашни мақсад қилган. Шу маънода ижтимоий тармоқларга ер сотилиши ҳақида эълон беради.
Туманнинг Аришли маҳалласида яшовчи аёл ушбу эълонда кўрсатилган телефон рақами эгаси билан гаплашиб, сотувчи билан Шароф Рашидов тумани Равот аҳоли пунктида жойлашган бўш ер майдонини бориб кўради.
Суҳбат чоғида яйлов сифатида фойдаланилаётган 30 сотихли ернинг нархи 60 миллион сўмга баҳоланади. Аммо 1989 йилда туғилган сотувчи ерга оид ҳужжатни тақдим қилмасдан келгусида танишлари орқали ҳужжатлаштириб беришга ваъда беради.
Яқинларининг масалаҳати асосида алданиб қолиши мумкинлигини англаган ҳаридор вилоят ички ишлар органларига мурожаат қилиб, қонунбузарга нисбатан чора кўришни сўраган. Шу асосида соҳа ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, ер сотувчиси ариза муаллифидан талаб қилинган пуллардан 55 миллион сўмини олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
