Жамият    8:03 / 10.08.2023     170
Жиззахда «Ободонлаштириш ойлиги» уюшқоқлик билан ўтказилмоқда
«Ободонлаштириш ойлиги» бошланганидан қисқа вақт ичида амага оширилган ишларнинг салмоғи кўзга кўрина бошлади. Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида ўтаётган ҳашар ишларида қишлоқ ва маҳаллалар, йўл четлари, ижтимоий соҳа объектлари, зиёратгоҳлар, қабристонлар атрофи чиқиндилардан тозаланиб, ободонлаштирилди.

Айни кунларда Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги олдидан мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган «Ободонлаштириш ойлиги» тадбирларида жиззахликлар ҳам фаол иштирок этмоқда.
«Ободонлаштириш ойлиги» бошланганидан қисқа вақт ичида амага оширилган ишларнинг салмоғи кўзга кўрина бошлади. Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида ўтаётган ҳашар ишларида қишлоқ ва маҳаллалар, йўл четлари, ижтимоий соҳа объектлари, зиёратгоҳлар, қабристонлар атрофи чиқиндилардан тозаланиб, ободонлаштирилди.
Ариқлар тозаланиб, дарахтларни суғориш, парвариш қилиш ишлари амалга оширилди. Ҳусусан вилоятнинг Ғаллаорол, Пахтакор, Дўстлик, Зарбдор, Зомин, Янгиобод, Шароф Рашидов туманлари ва Жиззах шаҳри ҳудудларида кенг миқёсда ободонташтириш ишлари амалга оширилди.
Вилоят Ёшлар ишлари агентлигининг эковолонтёрлари, Ободонлаштириш бошқармалари ва «Йўлкўкалам» унитар корхонаси ходимлари томонидан “Саъд ибн Абу Ваққос”, “Хўжамушкент” зиёратгоҳлари, қабристонлар чиқинидилардан тозаланди ва дарахтларга шакл бериш ишлари амалга оширилди.
Жиззах вилоятида ўтказилаётган «Ободонлаштириш ойлиги» доирасида ҳудудлардан чиқиндиларни олиб қиқиб кетиш бўйича жами 745 та махсус техника воситалари жалб этилди. Ойлик бошлангандан шу кунгача жами 5 061 тонна қаттиқ ва маиший чиқиндилар олиб чиқиб кетилди. 14 та чиқинди йиғиш шоҳобчалари таъмирланди.
Бундан ташқари, ободонлаштириш ишлари давомида 307 та дарахтларга ҳар-хил реклама баннерлари, электр симлари, лампалар, бетон ва асфальт қопламалари, мих ва шикаст етказувчи металлар билан зарар етказиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, 12 та ҳолатда айбдор шахсларга нисбатан жами 19 млн 800 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар ва 4 та ҳолатда 7 млн 920 минг сўм миқдорида ўсимлик дунёсига етказилган зарар суммалари қўлланилди.
Шунингдек, вилоятимизнинг туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаларининг махсус суғориш машиналари, сув чиқариш қудуқлари ва ирригасия тизимлари ёрдамида 32 марта дарахтларни суғориш ишлари ташкил этилди.
