Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 10.02.2023     388

Жиззахда оғу савдосига чек қўйилди

Вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан марихуана гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғулланаётган 2 киши қўлга олинди.

Жиззах вилояти ИИО ходимлари томонидан гиёҳвандлик модда савдосига чек қўйилди. Хусусан, жорий йилнинг 2 февраль куни шаҳарнинг Обод маҳалласида тезкор тадбир ўтказилди. Жараёнда Ш.Рашидов тумани Файзобод маҳалласида яшовчи Л.Ж. 1 миллион 200 минг сўмга 4,33 грамм оғирликдаги марихуана гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда ушланди.

Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида Л.Ж. гиёҳвандлик моддани шаҳарнинг Қалия маҳалласида истиқомат қилувчи З.Қ.дан 1 миллион сўмга сотиб олганлиги маълум бўлди. Тезкор тадбир давомида З.Қ. ҳаридор Л.Ж.дан пулларни олаётган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ушбу З.Қ.нинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжалиги холислар иштирокида кўздан кечириш чоғида қурилиши тугалланмаган бино ичидаги тувакда полиэтилен пакетга солинган жами 12,58 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 273- моддаси 3- қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!