Обуна бўлинг

Жамият    7:45 / 12.04.2023     380

Жиззахда оҳак ишлаб чиқариш цехи 330 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди 

“Шодлик” МФЙ Қўрғонтепа кўчасида “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан олиб борилган назорат ишлари натижасида газ таъминоти тизимига ноқонуний уланган оҳак ишлаб чиқариш цехи аниқланди.

Фото: Видеодан кадр

Жиззах шаҳрида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехи 330 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, “Шодлик” МФЙ Қўрғонтепа кўчасида “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан олиб борилган назорат ишлари натижасида газ таъминоти тизимига ноқонуний уланган оҳак ишлаб чиқариш цехи аниқланди. 

Ҳовлида ноқонуний равишда уланган 4 та ностандарт газ ёндиргичлари ҳамда резина шлангларидан фойдаланиб, тахминан 2 тонналик ер усти хумдонида оҳак пишириб келинаётгани маълум бўлди. Ўрнатилган тартибда мутасадди вакиллар томонидан ҳолат юзасидан далолатнома тузилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра фуқаро 330,7 миллион сўмлик табиий газ истеъмол қилгани аниқланди. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!