Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 13.02.2023     215

Жиззахда опий гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс ушланди

Ғаллаорол туманида Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи фуқаро 469 грамм опий моддасини 8 минг долларга сотаётган вақтида қўлга олинган.

Фото: Видеодан кадр

ДХХ Навоий ва Жиззах вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари томонидан божхона ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Ғаллаорол туманида ҳам тезкор тадбир ўтказилган. Унда эса Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи фуқаро (1988 йилда туғилган) 469 грамм опий моддасини 8 минг долларга сотаётган вақтида ушланган.

Таъкидланишича, мазкур шахс муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланиб, жазо муддатини ўтаган бўлса-да, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида у моддани Ургут туманида яшовчи фуқародан (1989 йилда туғилган) 5 минг долларга сотиб олгани аниқланиб, у ҳам қўлга олинган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!