Жамият    7:00 / 9.05.2023     195
Жиззахда ўзгалар номига 50 млн сўм кредит расмийлаштириб маблағларни ўзлаштирган шахс жиноий жавобгарликка тортилди
Маълум бўлишича у икки нафар фуқаронинг номига АТБ “Микрокредит банк” Ғаллаорол туман филиали орқали “қуёнчилик” учун ҳар бирига 25 млн сўмдан кредит маблағларини расмийлаштириб олган.

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи фуқаролар Қ.Р.(эркак) ва И.А. (экрак)лар ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиб, уларнинг номларига “номаълум шахс” томонидан кредит маблағлари расмийлаштириб олинганлигини билдирганлар.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Жиззах вилояти Бахмал туманида яшовчи 36 ёшли Д.С. (эркак) содир этганлиги аниқланди.
Маълум бўлишича у Қ.Р. ва И.А нинг номига АТБ “Микрокредит банк” Ғаллаорол туман филиали орқали “қуёнчилик” учун ҳар бирига 25 млн сўмдан кредит маблағларини расмийлаштириб олган.
Жиноят содир этган Д.С. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган.
Қонунга мувофиқ, Д.С. содир этган жиноий ҳаракатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
