Обуна бўлинг

Жамият    10:01 / 28.10.2022     317

Жиззахда ўзганинг банк картасидан 3 млн. сўм ўғирлаган шахс ушланди

Жиноятчи пулларни банк картаси бошқаруви қолиб кетган эски мобил телефон орқали ечиб олгани аниқланган.

Жиззах вилояти Зафаробод туманида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро Б.М. ариза билан мурожаат қилиб, унга тегишли банк картасидан 3 млн. сўм пулларини номаълум шахс ечиб олганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказининг маълум қилишича, тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи 1996 йилда туғилган Б.К. эканлиги аниқланган.

У мазкур жиноятни Б.М.га тегишли мобил қурилмани сотиб олиб унга “Click Evolution” иловасини ўрнатганида фуқаро Б.М. тегишли банк картаси бошқаруви қолиб кетганлигидан фойдаланиб пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлди.

Б.К.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!