Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 13.06.2023     326

Жиззахда ўзганинг пластик картасидан 3 млн сўм ўғирлаган шахс ушланди

Жиззах вилояти Зафаробод туманида яшовчи 27 ёшли Б.М ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиб, унга тегишли банк картасидан 3 млн сўм пуллари ечиб олинганлигини билдириб чора кўришни сўраган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи 27 ёшли Б.К содир этганлиги, у жабрланувчига тегишли мобил қурилмани сотиб олиб, унга “Click Evolution” иловасини ўрнатганида фуқаро Б.М га тегишли банк картаси уланган ҳолатда қолиб кетганлигидан фойдаланиб ундаги пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Б.К га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисм “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, бундай жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!