Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 10.11.2022     703

Жиззахда пул эвазига “права” олиб беришни ваъда қилган кимсага жиноят иши қўзғатилди

Маълум бўлишича, у Жиззах шаҳридаги спорт техник клубида ўқитувчи бўлиб ишлайди.

Шароф Рашидов тумани “Шариллоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, Жиззах шаҳридаги спорт техник клуби ўқитувчиси А.С. Бахмал тумани «Оломон» МФЙда яшовчи, автомобилларга хизмат кўрсатиш корхонаси иш бошқарувчиси вазифасида ишлаб келган У.А.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришга ишонтирган.

У “хизмати” эвазига аввалдан У.А.дан 400 АҚШ доллари олиб ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Жабрланувчининг бу ҳақдаги мурожаати асосида ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!