Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 16.11.2022     256

Жиззахда қўлбола ароқ маҳсулотлари савдосининг олди олинди

Фуқаро жами 228 дона қўлбола усулда тайёрланган ва қалбаки акциз маркалар билан маркаланган ароқ маҳсулотлари сотаётган вақтида ушланди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменитнинг Жиззах вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида фуқаро мурожаатига асосан жорий йилнинг 3 ноябр куни тонгги соат 3 ларда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Шароф Рашидов тумани Ҳавастлик маҳалласида яшовчи фуқаро ушланди. Шу куни у Тошкент–Термиз автомобил йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи қисмидаги “Осиё карвонсарой” бозори атрофида қўлбола усулда тайёрланган ва қалбаки акциз маркалар билан маркаланган 150 дона 0,7 литр ҳажмли «КАРАТАУ» номли алкоголли маҳсулотнинг ҳар донасини 32 минг сўмдан ҳисоблаб жами 4 млн. 800 минг сўмга сотган вақтда ушланган.

Шунингдек, ёнида бўлган, қонунга хилоф равишда муомалага киритиш учун мўлжалланган жами 72 дона 0,5 литр ҳажмли ва 138 дона 0,7 литр ҳажмли «КАРАТАУ» номли, 6 дона 0,7 литр ҳажмли «ГРАНД ПРИ» номли, 6 дона 0,7 литр ҳажмли «ИДЕАЛ» номли ва 6 дона 0,7 литр ҳажмли «ЭДЕМ» номли, умумий қиймати 9 млн. 444 минг сўмлик алкоголли маҳсулотлар далилий ашё тариқасида олиб қўйилган.

Жиззах вилоят санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг 2022 йил 3 ноябр куни  берган хулосасига кўра қонунга хилоф равишда муомалага киритиш учун мўлжалланган ушбу жами 228 дона алкоголли маҳсулотлар истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки саломатлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги аниқланган. Ўрганиш жараёнида мазкур алкоголли маҳсулотлар маркаланган акциз маркалари рангларни томчилаб сепиб бериш усулида тайёрланганлиги  аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!