Обуна бўлинг

Жамият    10:00 / 11.08.2023     250

Жиззахда қорамол ўғирлашни ўзига касб қилиб олган шахслар ушланди

Ушбу шахслар жорий йилнинг май, июнь ва июль ойлари давомида Дўстлик, Зафаробод ва Пахтакор туманларида 10 га яқин ўғирлик содир этишган.

Фото: Видеодан кадр

Шароф Рашидов туманининг Сарайлик ва Яхтанлик маҳаллаларида яшовчи уч нафар йигитлар ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди. Жиззах вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу шахслар жорий йилнинг май, июнь ва июль ойлари давомида Дўстлик, Зафаробод ва Пахтакор туманларида 10 га яқин ўғирлик содир этишган.

Шу йилнинг 1 августга ўтар кечаси, Дўстлик тумани Мевазор маҳалласи ҳудудидаги дала майдонидан бир бош чорва моли йўқолган. Туманнинг Саритепа маҳалласида яшовчи 1973 йилда туғилган жабрланувчи бу ҳақда туман ички ишлар бўлимига мурожаатида баён қилган. Бундан ташқари худди шу куни яна бир саритепаликнинг ҳамшу ҳудуддаги дала майдонида турган бир бош қорамоли ҳам ўғирланган.

Мазкур мурожаатлар асосида туман ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-суриштирувлар давомида ўғирлик содир этган шахслар қўлга олинди.

Аниқланишича, Шароф Рашидов тумани Сарайлик ва Яхтанлик маҳаллаларида яшовчи 3 нафар шахслар ушбу чорва молларини ўғирлашган. Улар, шунингдек жорий йилнинг май, июнь ва июль ойларида Дўстлик, Зафаробод ва Пахтакор туманларида 10 га яқин юртдошларимизни тўнагани ойдинлашди. Ўғирланган қорамолларнинг айримлари сўйиб таниш қассобга арзон нархда сотилган бўлса, айримларини мол бозорида пуллашиб, уни ўртада тенг бўлиб олишган.

Ички ишлар органлари ходимларининг саъйи ҳаракати билан эндиликда ушбу шахслар қилмишлари учун қонун олдида жавоб беришларига тўғри келади.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!