Жамият    7:00 / 10.06.2023     519
Жиззахда санитар-тозалаш хизматлари сифатини янада яхшилаш мақсадида замонавий чиқинди ташувчи машиналар олиб келинди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Жиззах вилоятида жами 4 625,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги ишлар амалга оширилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 748-сон қарорига асосан, Жиззах вилоятида жами 4 625,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги ишлар амалга оширилиши белгиланган.
Ушбу лойиҳа бўйича ўтган 2022 йилнинг декабрь ойида Жиззах вилояти учун 9 та чиқинди ташувчи махсус транспорт воситаси олиб келинган эди. Айни кунларда яна 9 та чиқинди ташувчи махсус техника воситалари олиб келинди.

Олиб келинган жами 18 та чиқинди ташувчи махсус техника воситалари вилоят аҳолисига кўрсатиладиган санитар хизматлари сифатини янада яхшилаш, ҳудудда қулай экологик муҳитни яратишда муҳим аҳамият касб этади.
