Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 9.06.2023     792

Жиззахда собиқ севгилисини “шантаж” қилиб ундан 800 доллар талаб қилган йигит ушланди

Жиззах шаҳрида яшовчи (қиз) Ш.С ички ишлар органларига мурожаат қилиб, “О” исмли аввалдан  таниш бўлган йигит, унинг яланғоч ҳолдаги видео ва фото тасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 800 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини маълум қилган.

Жиззах шаҳрида яшовчи (қиз) Ш.С ички ишлар органларига мурожаат қилиб, “О” исмли аввалдан  таниш бўлган йигит, унинг яланғоч ҳолдаги видео ва фото тасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 800 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини маълум қилган.

Ўрганишлар натижасига кўра, “О” исмли йигит Жиззах шаҳрида яшовчи 19 ёшли О.Р эканлиги, у Ш.С билан севишиб, ишқий муносабатда бўлган вақтларида унга уйланиш истаги борлигини айтиб, ишончига кириш орқали, яширин тарзда уни кийимсиз ҳолатда фото ва видео тасвирга олганлиги аниқланди.

Орадан бир қанча вақт ўтгач, О.Р севган қизи Ш.С ни бошқа йигит билан унаштирилганлигини эшитганидан сўнг ўзида мавжуд бўлган Ш.С нинг уятсиз видео тасвирлар ва расмларини ғаразли мақсадда “Телеграм” мессенжеридаги каналларга тарқатиб юбориб, уни никоҳ тўйини бузиш билан қўрқитган. Шунингдек, Ш.С нинг уятсиз видео-фото тасвирларини ўчириш эвазига ғаразгўйлик билан 800 АҚШ доллари талаб қилган.

Ўтказилган тадбирлар натижасида, О.Р келишилган 800 АҚШ долларининг бир қисми сифатида тақдим этилаётган 4 млн. сўм пулларни олган вақтида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан О.Р га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Қонунга мувофиқ, О.Р. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.    

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!