Жамият    7:01 / 27.02.2023     596
Жиззахда спиртли ичимлик таъсиридаги шахс бир кишини болта билан ўлдирди
2023 йилнинг 22 февралига ўтар кечаси Ғаллаорол тумани “Булоқбоши” маҳалла фуқаролар йиғини Авлиё қишлоғида истиқомат қилувчи шахс ўз уйида Жиззах шаҳри Оққўрғонлик маҳалласида яшовчи фуқарони меҳмон қилади. Аммо спиртли ичимлик меҳмондорчиликни фожиага айлантирди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, 2023 йилнинг 22 февралига ўтар кечаси Ғаллаорол тумани “Булоқбоши” маҳалла фуқаролар йиғини Авлиё қишлоғида истиқомат қилувчи шахс ўз уйида Жиззах шаҳри Оққўрғонлик маҳалласида яшовчи фуқарони меҳмон қилади.
Меҳмондорчиликда мезбон ҳам меҳмон ҳам спиртли ичимликка тўйиб олгани боис, улар ўртасида дастлаб даҳанаки жанжал келиб чиққан.
Уй эгаси жахл устида қўлига болта олиб меҳмонига ташланади. Оқибатда жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Суд-тиббиёт экспртизаси марҳумнинг ўлимига бош мия очиқ жароҳати, пешона суяклари очиқ синиши, бош мия тўқималарига қон қуйилиши, пешона соҳаси чопилган жароҳати сабаб бўлганини тасдиқлаган.
