Обуна бўлинг

Жамият    10:01 / 9.02.2023     446

Жиззахда судда енгилроқ жазо тайинлатиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Аниқланишича, фуқаро О.Р. Ф.Қ.нинг транспорт воситасини олиб қочганлиги юзасидан жиноят иши бўйича 2000 АҚШ доллари эвазига судда енгилроқ жазо тайинлатиб беришини ваъда қилган.

Фото: Прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Аниқланишича, фуқаро О.Р. фуқаро Ф.Қ.нинг транспорт воситасини олиб қочганлиги юзасидан жиноят иши бўйича 2 000 АҚШ доллари эвазига судда енгилроқ жазо тайинлатиб беришини ваъда қилган.

Тезкор тадбир давомида О.Р. фуқаро Ф.Қ.нинг таниши Ш.А.дан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!