Обуна бўлинг

Жамият    9:16 / 27.04.2023     460

Жиззахда тадбиркорлар бошқа бир тадбиркорни 30 минг долларга “туширди”

Улар тадбиркорнинг ишончига кириб, Қозоғистон Республикасидан ёғ ишлаб чиқариш ускунаси олиб келиб бериш учун 30 минг АҚШ доллари олишиб, маблағни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган.

Дўстлик туманида Чинобод ҳамда Саритепа маҳаллаларида яшовчи масъулияти чекланган жамият ҳамда чорва фермер хўжалиги раҳбарлари Мирзачўл туманида фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамияти раҳбарини чув туширишган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, бу шахслар 2020 йилнинг 2 октябрида тадбиркорнинг ишончига кириб, Қозоғистон Республикасидан ёғ ишлаб чиқариш ускунаси олиб келиб бериш учун 30 минг АҚШ доллари олишиб, маблағни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!