Жамият    6:58 / 20.05.2023     1075
Жиззахда тулкини қийноққа солган болалар билан тушунтириш ишлари олиб борилди
Тулкини тутқунликда сақлаган шахс эса 3 млн 300 минг сўм миқдорда жаримага тортилди.

Аввалроқ ecologuz Telegram каналида Жиззах вилояти Янгиобод тумани “Сармич” МФЙ ҳудудида ёввойи ҳайвонга шафқатсизларча муносабатда бўлинаётгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида ҳақиқатдан ҳам Янгибод тумани “Сармич” МФЙда истиқомат қилувчи С. Б исмли фуқаро томонидан Юқори Сармич қишлоғи ҳудудида адашиб қолган бир дона тулкини тутиб, тутқинликда сақлагани аниқланди. Бу ҳолатда фуқаро томонидан Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 4-, 24-, 26-моддалари талаблари бузилган.
Ҳуқуқбузар фуқарога МЖтКнинг 90-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг ўн баравари, яъни 3 300 000 сўм миқдорида жарима белгиланди.
Бундан ташқари ҳуқуқбузар фуқаро ва тулкига шафқатсизларча муносабатда бўлган болалар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Тулки тутқинликдан озод этилиб, табиатга қўйиб юборилган.
