Жамият    8:27 / 26.04.2023     375
Жиззахда уйида ноқонуний равишда милтиқ сақлаб келган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Зомин тумани “Дуоба” ҚФЙ Тоғтерак қишлоғида яшовчи, 2000 йилда туғилган Ж.Х нинг яшаш хонадони холислар иштирокида текширилди. Жараёнда ушбу фуқаро 1 дона отиш учун яроқли милтиқни ноқонуний равишда сақлаб келаётгани аниқланди.

Жиззах вилояти ИИБ ходимлари томонидан аҳоли осойишталигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларда қонунбузарликларга чек қўйилмоқда.
Хусусан, Зомин тумани “Дуоба” ҚФЙ Тоғтерак қишлоғида яшовчи, 2000 йилда туғилган Ж.Х нинг яшаш хонадони холислар иштирокида текширилди.
Жараёнда ушбу фуқаро 1 дона отиш учун яроқли милтиқни ноқонуний равишда сақлаб келаётгани аниқланди.
Қурол тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олиниб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
