Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 9.05.2023     245

Жиззахда яшаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари сони маълум қилинди

Ўзбекистонда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларининг сони, 6 май ҳолатига, 174 нафарни ташкил қилади. Жиззах вилоятида эса уларнинг сони 6 нафар. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистонда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларининг сони, 6 май ҳолатига, 174 нафарни ташкил қилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Шундан, вилоятлар кесимида қуйидагича:

  • Қарақалпоғистон Республикаси — 3 нафар;
  • Андижон вилояти — 6 нафар;
  • Бухоро вилояти — 7 нафар;
  • Жиззах вилояти — 6 нафар;
  • Қашқадарё вилояти — 10 нафар;
  • Навоий вилояти — 9 нафар;
  • Наманган вилояти — 3 нафар;
  • Самарқанд вилояти — 10 нафар;
  • Сирдарё вилояти — 3 нафар;
  • Сурхондарё вилояти — 8 нафар;
  • Тошкент вилояти — 26 нафар;
  • Фарғона вилояти — 19 нафар;
  • Хоразм вилояти — 5 нафар;
  • Тошкент шаҳри — 55 нафар.

100 ва 100 ёшдан ошган Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларининг сони 25 нафарни ташкил қилади. Уларнинг умумий ҳисобда энг кичиги 78 ёшда бўлса, энг каттаси 112 ёшда, дейилади хабарда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!