Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 21.02.2023     366

Жиззахда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумида 10 млн донага яқин кўчат экилади

2023 йилда кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик”нинг баҳорги мавсумида вилоятимизнинг барча ҳудудларида жами 9 млн 900 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилди.

Айни вақтда баҳорги мавсумда кўчат экиш учун ерлар ажратилиб, суғориш тизимини ташкил этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини 2023 йилда амалга ошириш, кўчат экиш ишларини сифатли ташкил этиш, кўчат захиралари яратиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

2023 йилда кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик”нинг баҳорги мавсумида вилоятимизнинг барча ҳудудларида жами 9 млн 900 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилди.

Айни вақтда баҳорги мавсумда кўчат экиш учун ерлар ажратилиб, суғориш тизимини ташкил этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, вилоят ўрмон хўжалиги томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси учун дарахт ва бута уруғлари тайёрланиб, сув кўп талаб этмайдиган кўчат уруғларини тайёрлаш бўйича ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этилди.  Ҳозирги кунда вилоят ўрмон хўжаликлари кўчатхоналарида 11 363 000 дона кўчат ва ниҳоллар парваришланяпти.

Вилоятимизда кўчатчилик билан шуғулланувчи тардбиркорлар, фермерлар, деҳқон ва томорқа ер эгалари томонидан жами 1 347 600 дона манзарали ва мевали дарахт ҳамда гул кўчатлари заҳираси яратилди.Шундан 378 600 донасини гул ва бута кўчатлари ташкил этади.

Табиат ресурслари вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси
ахборот хизмати

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!