Обуна бўлинг

Жамият    10:00 / 28.10.2022     238

Жиззахда йўловчи ташиш қоидаларини бузган ўнлаб ҳайдовчиларга чора кўрилди

Рейд тадбирларида 51 нафар ҳайдовчи томонидан аҳолига лицензиясиз пуллик транспорт хизмати кўрсатиш ва таксиларнинг ягона таниш белгилардан қасддан фойдаланмасдан фаолият юритиш ҳолатлари аниқланди.

Фото: Жиззах вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати

Жиззах вилояти транспорт бошқармаси масъуллари томонидан вилоятимиз бўйлаб белгиланган тартиб асосида йўловчи ташиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланишнинг олдини олиш ҳамда ушбу фаолиятни қонунийлаштиришга қаратилган рейд тадбирларини мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 25 октябрь куни вилоятимизнинг Шароф Рашидов, Зомин, Ғаллаорол туманлари ҳамда Жиззах шаҳрида назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Рейд тадбирларида 51 нафар ҳайдовчи томонидан аҳолига лицензиясиз пуллик транспорт хизмати кўрсатиш ва таксиларнинг ягона таниш белгилардан қасддан фойдаланмасдан фаолият юритиш ҳолатлари аниқланди.

Мазкур ҳолатлар бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан баённомалар расмийлаштирилди.

“Эслатиб ўтамиз, ҳар бир фаолият қонун билан назорат қилинади. Қонуний фаолият қўллаб қувватланади”, — дейилади вилоят Транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабарида.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!