Жамият    7:15 / 19.06.2023     765
Жиззахда йўловчи ташишга мўлжалланган автомобиль ёниб кетди
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида йўловчи ташишга мўлжалланган автомобиль ёниб кетди. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, ҳолат 18 июнь куни соат 14:48 да Ғаллаорол тумани, “Сарбозор” МФЙ ҳудудидан ўтган Тошкент-Термиз М-39 автомобиль йўлининг 1018 км да содир бўлди. Газ А65R33 да ёнғин бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга асосан битта ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:51 да воқеа жойига етиб бориб, 14:54 да ёнғин қуршаб олинган ва 15:10 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.