Обуна бўлинг

Жамият    7:51 / 15.06.2023     176

Жиззахдаги кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин сабаблари ўрганилмоқда

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида бинонинг 180 квадрат метр майдони ёниб зарарланган. Бинонинг 400 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Фото: Видеодан кадр

Жиззах шаҳридаги кўп қаватли уйда 14 июн куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жиззах шаҳар «Халқабод» МФЙ Р.Исаев кўчасида жойлашган 7 қаватли бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисидаги хабар ФВБ Навбатчилик қисмига соат 05:00 да келиб тушган. Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 05:08 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:15 да ўраб олинган ва соат 06:00 да ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида бинонинг 180 квадрат метр майдони ёниб зарарланган. Бинонинг 400 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!