Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 24.01.2023     440

Жиззахдаги ЙПХ масканида Cobalt қочишга уриниб бир нечта машинага шикаст етказди (Видео)

Cobalt ҳайдовчиси нега қочмоқчи бўлгани кейинчалик ойдинлашди. Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда машина салонидан 205 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди.

Фото: Видеодан кадр

2023 йилнинг 17 январ куни Ғаллаорол туманидаги Сангзор-15 ЙПХ масканида Жиззах вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати томонидан эълон қилинган видеолавҳада тадбир давомида давлат рақам белгисисиз ҳаракатланиб келаётган шубҳали оқ рангли Cobalt автомашинаси тўхтатилгани, ҳайдовчи дастлаб машинани ичкаридан қулфлаб олиб, сўнгра одамлар ҳаётига хавф солган ҳолда ҳаракатни кескин давом эттирганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари Cobalt қочиш жараёнида ЙПХ масканида тўхтаб турган бир нечта автомашинага шикаст етказди. Аммо шубҳали машина узоққа кета олмай у дарҳол тўхтатилди.

Фото: Видеодан кадр

Cobalt холислар иштирокида кўздан кечирилганда 1993 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги автомашина олд қисми ўнг ўриндиғида полиэтилен пакетда 205 грамм оғирликдаги марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!