Обуна бўлинг

Жамият    8:03 / 18.05.2023     318

Жиззахдаги ЙПХ масканида салкам ярим тонна истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

Жорий йилнинг 29 март кунига ўтар кечаси соат 01:30 ларда Сангзор-15 йўл патруль хизмати масканида ички ишлар органлари ходимлари томонидан “Lacetti” тўхтатилди.

Қашқадарё—Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган ушбу автомашинани текшириш чоғида юкхонада 498 кг чорва моллари гўшти борлиги аниқланди.

Фото: Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Косон тумани Узунқудуқ қишлоғида яшовчи ҳайдовчи гўшт маҳсулотларига оид ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмади. Шу боисдан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, гўшт маҳсулотлари вақтинча музхонага жойлаштирилди.

Фото: Видеодан кадр

Лаборатория текширувлари натижаларига кўра гўшт истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлди. Шундан сўнг қарийб ярим тоннага яқин чорва моллари гўшти ёқиб йўқ қилинди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!