Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 17.05.2023     300

Жиззахлик божхоначилар вагонга яширилган салкам 0,5 кг наркотик моддани топишди

Жиззах вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан вилоят Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда Зомин туманида жойлашган Тошкент минтақавий темир йўлининг Зомин бекатида ўтказилган тадбир давомида мазкур ҳудуд орқали ҳаракатланиб кетаётган поезд тўхтатилиб, унга бириктирилган 61 та темир йўл вагони белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Жараёнда ушбу вагонларнинг бирида полиэтилен пакетга солинган, ўзига хос ўткир ҳидли, соф оғирлиги эса 434,24 граммни ташкил этувчи гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланди.

Фото: Жиззах вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Жиззах вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан вилоят Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда Зомин туманида жойлашган Тошкент минтақавий темир йўлининг Зомин бекатида тезкор тадбир ўтказилди.

Бошқарма ахборот хизматининг Dizak.uz’га маълум қилишича, тадбир давомида мазкур ҳудуд орқали ҳаракатланиб кетаётган поезд тўхтатилиб, унга бириктирилган 61 та темир йўл вагони белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Кўздан кечирув жараёнида ушбу вагонларнинг бирида полиэтилен пакетга солинган, ўзига хос ўткир ҳидли, соф оғирлиги эса 434,24 граммни ташкил этувчи гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланди ва вақтинча сақловга олинди.

Шундан сўнг, мазкур модда экспертиза хулосасидан ўтказилганда у кўкнор сомони гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!