Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 25.07.2023     288

Муқаддам бир неча маротаба судланиб, жазо муддатини ўтаган фуқаро яна жиноятга қўл урди

Жиззах вилояти, Ш.Рашидов туманида яшовчи 26 ёшли Н.М мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 1 млн 750 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари ўғирланганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни муқаддам бир неча маротаба судланган, ҳозирда Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида доимий рўйхатда турувчи 24 ёшли Р.Д содир этганлиги аниқланган. Унга кўра, Р.Д, Н.М билан Телеграм мессенжеридаги аккаунтида 1 млн 800 минг сўм эвазига iPhone 8+ телефон аппарати сотишини айтиб, унинг ишончига кириш орқали, ўзининг банк картасига 1 млн 750 минг сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олган ва Н.М нинг аккаунтини блоклаб қўйганлигини аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.Д.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!