Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 15.05.2023     260

“OLX” платформасида квартира ижараси билан боғлиқ яна бир фирибгарлик ҳолати аниқланди

Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида яшовчи 28 ёшли Б.Р ва Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 27 ёшли С.К лар ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиб, “OLX” эълонлар платформасида Тошкент шаҳридан ижарага хона берилиши борасида жойлаштирилган хабар асосида сохта ижарага берувчига олдиндан тўлов қилиш мақсадида, банк картасига 1 020 000 сўм пулларни ўтказиб, алданиб қолганликларини маълум қилишган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳар, Учтепа туманида яшовчи 22 ёшли С.С содир этганлиги аниқланди.

Аниқланишича, С.С “OLX” платформасида пойтахтда ижарага хона берилиши тўғрисида бир қатор ёлғон эълонлар жойлаштириб, ижарага хона олиш истагини билдирган Б.Р.дан 700 000 сўм ва С.К дан 320 000 сўм пулларни уларнинг ишончига кириб, “аванс” тариқасида банк картасига ўтказиб олган, сўнгра улар билан алоқани узиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.С га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисм “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, А.Ж. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!