Обуна бўлинг

Жамият    11:26 / 6.05.2023     263

ЎзМУ Жиззах филиали ёш тадқиқотчиси пахта учун зарарсиз ўғит ишлаб чиқди

— Бу биопрепаратимизнинг бошқа шундай воситаларидан асосий фарқи ва устунлик томонларидан бири, у табиий органик ўғит ҳисобланади, — дейди ёш тадқиқотчи. —Бу препарат дастлабки синов босқичларидан ўтган бўлиб, ҳозирда фермер хўжаликлари билан шартнома қилинган ҳолда тажриба майдонларида қўлланилмоқда. Натижалар олиняпти. Ҳар бир препарат ишчи эритма ҳолатида кўпайтириб олиниб, пахта экилган майдонларга сепилади. Бизнинг асосий мақсадимиз, пахта майдонларида кимёвий ўғитлар фойдаланишни камайтириш. Мисол учун, 100 кг кимёвий ўғит қўлланилганда ўсимлик унинг фақат 60 фоизини олади. Қолган моддалар ерга кимёвий зарарли таъсирлар кўрсатиши мумкин. Бизнинг биопрепарат эса ўсимлик томонидан 100 фоиз ўзлаштирилади.

Фото: Dizak.uz

Аввалроқ Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали бир гуруҳ талабаларининг кашфиётлари ҳақида маълумот берган эдик. Эътиборлиси, ушбу таълим муассасасида бунай иқтидорли талабалар сони ўсиб бормоқда.

“Jizzax MTRK” хабарига кўра, ҳозирги кунда Зуфар Қаршибоев ҳам ўз кашфиёти устида ишламоқда. У пахта экилган ер майдонлар унумдрлигини оширувчи, шўрланишга чидамли “Вакцина” биопрепаратини яратиш бўйича тадқиқотларини давом эттирмоқда.

Зуфар Қаршибоев / Фото: Dizak.uz

Мазкур биопрепарат пахтага кимёвий ишлов бериш усулидан кўра зарарсизлиги, арзонлиги ва фойдали жиҳатлари билан фарқ қилади.

Фото: Dizak.uz

— Бу биопрепаратимизнинг бошқа шундай воситаларидан асосий фарқи ва устунлик томонларидан бири, у табиий органик ўғит ҳисобланади, — дейди ёш тадқиқотчи. —Бу препарат дастлабки синов босқичларидан ўтган бўлиб, ҳозирда фермер хўжаликлари билан шартнома қилинган ҳолда тажриба майдонларида қўлланилмоқда. Натижалар олиняпти. Ҳар бир препарат ишчи эритма ҳолатида кўпайтириб олиниб, пахта экилган майдонларга сепилади. Бизнинг асосий мақсадимиз, пахта майдонларида кимёвий ўғитлар фойдаланишни камайтириш. Мисол учун, 100 кг кимёвий ўғит қўлланилганда ўсимлик унинг фақат 60 фоизини олади. Қолган моддалар ерга кимёвий зарарли таъсирлар кўрсатиши мумкин. Бизнинг биопрепарат эса ўсимлик томонидан 100 фоиз ўзлаштирилади.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!