Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 2.11.2022     229

Пахтакорда ноқонуний ер сотишга уриниш ҳолатига чек қўйилди

Пахтакор тумани Мингчинор маҳалласида 25 сотих ер майдони сотилади… Интернетга жойланган ушбу эълон чорвачилик фаолиятини йўлга қўйиш учун ер излаётган Жиззах шаҳрининг Обод маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаронинг эътиборини тортади.

Фото: видеодан кадр

Эълонни жойлаштирган пахтакорлик эр-хотин ернинг ҳар бир сотихини 4 млн. сўмдан баҳолашади. Сотувчилар кейинчалик танишлари орқали кадастрдан ер учун ҳужжатни расмийлаштириб беришларини маълум қилишган.

Бундан шубҳаланган харидор ички ишлар органларига мурожаат қилади. Аризага асосан Жиззах вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими Ер ресурсларини қонунга хилоф равишда талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси томонидн тезкор тадбир ўтказилди.

Унда ер сотувчининг турмуш ўртоғи 8 000 АҚШ долларни ариза муаллифидан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!