Обуна бўлинг

Жамият    10:13 / 20.10.2022     490

“Паспортинг йўқ, деб ҳамма ерга урар эди” — Жиззахда 21 йилдан буён яшаб келаётган Мевагул Джураеванинг Ўзбекистонда яшаганлик факти белгиланди

Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судида Джураева Мевагул Бахрамовнанинг Ўзбекистон Республикасида 2001 йилдан бошлаб яшаганлик фактини белгилаб беришни сўраб тақдим қилган аризаси кўриб чиқилди.

Мевагул Джураева

Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судида Джураева Мевагул Бахрамовнанинг Ўзбекистон Республикасида 2001 йилдан бошлаб яшаганлик фактини белгилаб беришни сўраб тақдим қилган аризаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти суди ахборот хизмати “Dizak.uz”га маълум қилди.

Таъкидланишича, Қозоғистон Республикасида туғилган, ҳозирда Арнасой тумани “Зарафшон” МФЙда истиқомат қилувчи Джураева Мевагул Бахрамовна 2001 йилдан буён Ўзбекистон Республикасида яшаб келаётган бўлса-да, шу кунгача Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини ололмаган.

“Олдин паспортим йўқ эди. Паспортинг йўқ, деб ҳамма ерга урар эди”, — дейди кўзида ёш билан Мевагул Джураева.

Суд мурожаатчининг аризасини муҳокама қилиб, Джураева Мевагул Бахрамовна 2001 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб келаётганлиги, ушбу ҳолатлар ишда тўпланган маълумотнома, далолатнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини, шунингдек, аризачи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2001 йилдан буён доимий яшаб келган бўлсада, ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида рўйхатга олинмаганлигини, ушбу ҳолатларни бошқача йўл билан белгилашнинг имконияти мавжуд бўлмаганлигини инобатга олиб, фуқаронинг аризасини қаноатлантириб, Джураева Мевагул Бахрамовнанинг 2001 йилдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб келганлик фактини белгилашни лозим деб топди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!