Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 19.10.2022     508

Пластик картадан пул ўғирлаш ҳолатлари кўпаймоқда. Зоминда тадбиркорнинг банк картасидан салкам 3 млн сўм ўғирлаган шахс ушланди

Ушбу жиноятни 17 ёшли йигит содир этгани аниқланди.

Зоминлик тадбиркор ўзининг банк пластик картасидан 2022 йилнинг 28 майидан 28 августига қадар жами 2 791 000 сўм миқдордаги пуллар ечиб олинини билиб қолади ва ички ишлар органларига мурожаат қилади.

Жабрланувчининг мурожаати асосида ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб олиб борилган суриштирув ишлари давомида жиноятни содир этган шахс аниқланди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, виртуал ўғирликни Зомин тумани Даштобод шаҳарчаси Бунёдкор маҳалласида яшовчи 2005 йилда туғилган шахс содир қилгани фош этилди.

Гумонланувчидан ашёвий далил сифатида уяли алоқа воситаси ҳамда банк пластик картаси ҳужжатлаштириб олинган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!