Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 9.12.2022     327

Қўшнисининг Matiz’ини пуллаб юборган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У қўшнисининг автоуловини Дўстлик туманига бориб келиш учун олиб турган. Бироқ у машинани Жиззах шаҳрида 15 миллион сўмга сотиб юборган

Фото: autoreview.ru

Мирзачўл тумани “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.М. ички ишлар органларига мурожаат қилди. Унинг маълум қилишича, қўшниси А.Т. унинг Matiz русумли автоуловиини фирибгарлик йўли билан сотиб юборган.

Аризачининг билдиришича, қўшниси автоуловни Дўстлик туманига бориб келиш учун олиб турган. Бироқ у машинани Жиззах шаҳридаги А. исмли шахсга 15 миллион сўмга сотиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. 

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!