Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 3.02.2023     233

Самарқандда 10 кг опий гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Наркотикнинг 2 килограмми жиззахлик харидорга аталган эди

Тезкор тадбир давомида, жумладан, Ургут туманида яшовчи 32 ёшли фуқаро Жиззах вилояти Бахмал туманида истиқомат қилувчи 40 ёшли фуқарога 2 килограмм опийни сотаётган вақтда қўлга олинган.

Фото: Давлат хавфсизлик хизмати

2023 йил 1 февраль куни вилоят ДХХ, ИИБ ва Божхона бошқармалари ҳамкорлигида гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда 10 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотаётган икки нафар шахс ушланган.

Тадбир давомида, Ургут туманида яшовчи 32 ёшли фуқаро Жиззах вилояти Бахмал туманида яшовчи 40 ёшли фуқарога 2 килограмм опийни сотаётган вақтда қўлга олинган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, ургутлик фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида у 8 килограмм опийни сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланган. Гиёҳвандлик моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Қайд этилишича, ҳолат бўйича юқоридаги шахсларга нисбатан ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!