Жамият    7:00 / 5.09.2022     326
Самарқандда қари аёлни зўрлаб, ИИБдан қочган шахс Жиззахда қўлга олинди
Қочоқни қўлга олиш учун барча зарур чоралар кўрилган ва кенг қамровда суриштирув ҳаракатлари олиб борилган. Натижада, К.Д дастлаб Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги танишиникида, кейинчалик Арнасой туманида яшриниб юргани аниқланган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматига кўра, Пастдарғом туманида 1961 йилда туғилган аёлни номусига текканликда гумонланиб, тергов органларидан яшириниб юрган, туманнинг Ҳавзак маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган К.Д. қидирув тадбирлари натижасида қўлга олинган.
Вилоят ва тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган кенг қамровли қидирув тадбирлари натижасида ушбу шахс дастлаб, Жиззах вилояти Зарбдор туманида, кейинчалик Арнасой туманида яшириниб юргани тўғрисида маълумот олинган.
Ушбу шахсни топиш юзасидан тезкор қидирув ҳаракатлари олиб борилди ва у Арнасой туманида жойлашган кўл ортиларидаги чекка бир ҳудудида яшириниб юрган вақтда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олиниб, қонун устувор жазо муқаррарлиги таъминланди.
У айни пайтда Пастдарғом тумани ИИБга олиб келинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун: ушбу шахсга нисбатан 2022 йилнинг 12 март куни Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганди. Сиртдан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинганди.
