Жамият    7:01 / 3.11.2022     364
Шароф Рашидов туманида ноқонуний ер сотуви тўхтатиб қолинди
Ижтимоий тармоққа жойланган эълонда 10 сотих ер майдони сотилиши маълум қилинган эди. Эълон бўйича Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласида яшовчи фуқаро сотувчи билан учрашади.

Ижтимоий тармоққа жойланган эълонда Шароф Рашидов туманининг Ёйилма маҳалласида жойлашган 10 сотих ер майдони сотилиши маълум қилинган эди. Эълон бўйича Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласида яшовчи фуқаро сотувчи билан учрашади.
Ер эгаси ушбу майдонни 103 млн. сўмга баҳолаб, ҳужжатларни кейинчалик туман кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали расмийлаштиришда ёрдам беришини маълум қилади.
Харидорнинг ички ишлар органларига мурожаати асосида Ички Ишлар Вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ИИБ томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида ер сотувчи келишилган пулдан 6 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Гумонланувчи билан олиб борилган терговга қадар текширув давомида мазкур бўш ер майдонига Жиззах вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Шароф Рашидов тумани филиалида мутахассис лавозимида ишлаган, ҳозирда туман ҳокимлиги масъули 2020 йилнинг январ ойида сохта ҳужжатлар асосида кўчмас мулк объектига кадастр йиғма жилди тайёрлаб берганлиги аниқланди. Ушбу кадастр йиғма жилди ҳужжатлаштириб олинган ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
