Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 3.04.2023     516

Тошкентда 19 ёшли жиззахлик қизни уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлган 22 ёшли йигит қамалди

Жиззахдан Тошкентга ўқиш учун келган 19 ёшли қиз пиёдалар йўлидан ўтаётганида уни 22 ёшли йигит эҳтиётсизлиги сабаб уриб юборган. Йигит шу заҳоти қизни ўз машинасида шифохонага олиб борган ва шифохонадан чиқгунигача моддий таъминлаб турган. Суд ҳужжатларида айтилишича, қиз 45 кун кома ҳолатида бўлган. Сўнг аҳволи бироз яхшиланиб, уйига келган. Аммо 2022 йил 2 декабрь куни қиз ўз уйида Жиззахда вафот этган. Бунга ўша авария сабаб қилиб кўрсатилган.

Жиззахдан Тошкентга ўқиш учун келган 19 ёшли қиз пиёдалар йўлидан ўтаётганида уни 22 ёшли йигит эҳтиётсизлиги сабаб уриб юборган. Йигит шу заҳоти қизни ўз машинасида шифохонага олиб борган ва шифохонадан чиқгунигача моддий таъминлаб турган.

Суд ҳужжатларида айтилишича, қиз 45 кун кома ҳолатида бўлган. Сўнг аҳволи бироз яхшиланиб, уйига келган. Аммо 2022 йил 2 декабрь куни қиз ўз уйида Жиззахда вафот этган. Бунга ўша авария сабаб қилиб кўрсатилган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судида Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) да назарда тутилган жиноятни содир қилган шахсга оид иш кўриб чиқилиб, судланувчи 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!