Жамият    7:01 / 28.12.2022     399
Тошкентдан Навоий вилоятига олиб кетилаётган пиротехника воситалари Жиззахда тўхтатиб қолинди
Икки турдаги 300 қути пиротехника воситалари ҳолислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Жорий йилнинг 23 декабрь куни тунги соат 01:45 лар атрофида “Хавфсиз тун” тадбири давомида Дўстлик тумани “Манас-14” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган, Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ йўл патруль хизмати инспекторлари томонидан “Малибу” русумли автомашина тўхталиб текширилганда, ушбу автомашина юкхонасида Навоий вилояти, Қизилтепа тумани Бўстон маҳалласида яшовчи фуқаро икки турдаги 300 қути пиротехника воситаларини Тошкент шаҳридан сотиб олиб Навоий вилоятига олиб кетаётганлиги аниқланган.
Мазкур пиротехника воситалари вилоят йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан ҳолислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган. Ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.
Шу ўринда эслатма, пиротехника воситаларини сақлаш, ишлаб чиқиш, ташиш, жўнатиш, фойдаланиш, Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний йўллар билан олиб кириш, олиб чиқиш ёки ўтказиш каби ноқонуний фаолият юритган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасига асосан ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробаридан 20 баробаригача жарима солинади.
