Жамият    7:00 / 2.05.2023     419
Трансформатор ўғрилари ушланди
Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи бир гуруҳ шахслар Жиззахда салкам 50 млн сўмлик 2 та трансформаторни ўғирлашган.

2023 йилнинг 25 мартига ўтар кечаси Шароф Рашидов тумани “Олтинсой” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги масъулияти чекланган жамиятга қарашли дала майдонидан бозор нархи 33 млн сўмлик 1 дона трансформатор ўғирлаб кетилган.
Бу ҳақдаги мурожаат асосида ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Сирдарё вилояти Сардоба тумани Бўстон маҳалласида истиқомат қилувчи 4 нафар шахс содир этгани аниқланиб далилий ашё сифатида 1 дона трансформатор ҳужжатлаштириб олинган.
Бундан ташқари ушбу шахслар шу куни яна бир фермернинг қарийб 16 млн сўмликка яқин бўлган трансформатори, 4 апрелга ўтар кечаси Жиззах—Гагарин йўли ёқасида турган 3 дона 39 метр 500 диаметрли полиэтилен қувурларни ўғирлаб кетганлиги ҳам ойдинлашган.
Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу фуқаролар процессуал тартибда ушланган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
