Сиёсат    7:00 / 22.12.2022     460
2023 йилда Жиззахдаги 4 та давлат тиббий-ижтимоий муассасасида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 декабрда қабул қилинган “2022 — 2024 йилларда давлат ижтимоий муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги [710-сонли] қарорида бу ишларнинг манзилли дастури белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 декабрда қабул қилинган “2022 — 2024 йилларда давлат ижтимоий муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги [710-сонли] қарорида бу ишларнинг манзилли дастури белгиланган бўлиб, унга кўра, 2023 йилда Жиззах вилоятидаги Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказида (100 ўринли) қурилиш ҳамда таъмирлаш, Ғаллаорол туманидаги Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун “Маржон суви” санаторийсида (110 ўринли) эса таъмирлаш ишлари бажарилади.
Вазирлар Маҳкамаси қарорида, шунингдек, 2022 йилда давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича манзилли дастурнинг асосий параметрлари ҳам белгиланган.
Унга кўра, Жиззах шаҳридаги ақли заиф болалар учун 32-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатни таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 1 млрд 297 млн сўм, Жиззах шаҳридаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатни таъмирлаш ва жиҳозлашга 2 млрд 530 млн сўм ажратилади.
