Сиёсат    8:05 / 6.10.2022     401
Жиззахда қуриладиган АЭСда Венгриянинг совитиш тизимларидан фойдаланилади
Президентимизнинг Венгрияга расмий ташрифи доирасида муҳим келишувларга эришилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 3–4 октябрь кунлари расмий ташриф билан Венгрияда бўлди.
Ўзбекистон делегацияси Будапешт шаҳрида Венгрия президенти Каталин Новак ва бош вазир Виктор Орбан билан музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон–Венгрия муносабатлари 2021 йил март ойида, Виктор Орбаннинг Тошкентга ташрифи вақтида стратегик шериклик даражасига кўтарилган эди. Мирзиёевнинг Будапештга сафари бунга жавоб ташрифи бўлди.
Мулоқотларда икки давлат муносабатлари ҳеч қачон ҳозиргичалик яқин бўлмагани бот-бот таъкидланди. Хусусан, Виктор Орбан Ўзбекистонни Венгриянинг Марказий Осиё минтақасидаги “ўта муҳим шериги” деб атади.
“Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик сиёсий, хавфсизлик, иқтисодий ва энергетик нуқтайи назарлардан стратегик мақомга эга”, деди можарлар ҳукумати раҳбари.
Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида стратегик шерикликни ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Бундан ташқари, турли йўналишларда 15 та ҳужжат қабул қилинди.

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралардан ташқари, Ўзбекистон ва Венгрия вазирлари ва бошқа расмий шахслари ўртасида ҳам алоҳида учрашувлар бўлиб ўтди.
Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийяртонинг ўзбекистонлик ҳамкасби Владимир Норов билан ўтказган учрашувдан кейин маълум қилишича, ядровий энергетика соҳасида комплекс ҳамкорлик дастури – икки давлат стратегик ҳамкорлигининг муҳим асосларидан бири бўлади.
“У учта қисмдан иборат бўлади. Биринчиси, Ўзбекистонда қурилаётган атом электр станциясида Венгрия совитиш тизимларидан фойдаланилади. Бундан ташқари, ушбу комплекс ҳамкорлик учун таълим асоси бўлади. Венгрия ҳар йили ўзбекистонлик олий ўқув юртлари талабаларига 170 та стипендия ажратади. Уларнинг бир қисми, ядровий энергетика соҳасидаги бўлажак инженер ва экспертлар Венгрияда тайёрланади”, – деди Сийярто
