Сиёсат    10:00 / 24.11.2022     531
Жиззахдаги 2 та болалар оромгоҳи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига берилади
“Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги [427-сонли] Президент қарори қабул қилинди.

“Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги [427-сонли] Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида қуйидагилар ташкил этилади:
- · Болалар соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси;
- · Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан касаба уюшмалари аъзоларининг фарзандлари дам олиши ва уларни соғломлаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир йўлланма учун БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм), бироқ йўлланма нархининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда оромгоҳларга компенсация тўланади.
2023 йил 1 январдан:
- Маҳаллий бюджетлар даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисмининг 10 фоизи ҳар чоракда Жамғармага йўналтирилади;
- Давлат органлари ва ташкилотлари ўз ходимларининг фарзандлари учун сотиб олинган оромгоҳлар йўлланмалари нархининг 50 фоизигача, аммо ҳар бир йўлланма учун БҲМнинг 1 бараваридан (300 минг сўмдан) ошмаган қисми иш берувчилар томонидан компенсация қилиб берилиши мумкин.
Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилади.
Президент қарорида, шунингдек, республикадаги бир қатор оромгоҳларни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига мулк ҳуқуқи асосида бепул бериш белгилаб қўйилган, жумладан:
- Янгиобод тумани “Баландчақир” МФЙда жойлашган 5,70 га майдонни эгаллаган, 222,90 метр кв бино ва иншоотлардан ташкил топган Янгиобод тумани ҳокимлиги балансидаги “Семурғ” болалар оромгоҳи;
- Янгиобод тумани “Хўжамушкент” ҚФЙ, Баят қишлоғи, Оқтепа кўчасида жойлашган 4,90 га майдонга эга, 1593,60 метр кв бино ва иншоотлардан ташкил топган Янгиобод тумани ҳокимлиги балансидаги “Олимпия” болалар оромгоҳи 2022 йил якунига қадар белгиланган тартибда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси балансига ўтказилади.
Шу билан бирга Жиззах вилоятидаги:
- Зомин тумани, “Ғаллакор” ҚФЙ, Қўриқ қишлоғида жойлашган 2,60 га майдонни эгаллаган, 2 440,00 метр кв бино ва иншоотлардан ташкил топган Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси балансидаги Ё.Норматов номидаги болалар оромгоҳи;
- Ғаллаорол тумани, “Янгиҳаёт” МФЙда жойлашган 4,80 га майдонни эгаллаган, 1 267,00 метр кв бино ва иншоотлардан ташкил топган Ғаллаорол тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби балансидаги “Камолот” болалар оромгоҳини сотиш ёки уларнинг фаолият турини ўзгартириш тақиқланади.
