Обуна бўлинг

Сиёсат    7:00 / 21.12.2022     334

Олий суд 173 нафар қатағон қурбонларини оқлади. Улар орасида жиззахликлар ҳам бор

2022 йил 19 декабрь куни Олий суднинг ҳукми билан реабилитация қилиниб, оқланган қатағон қурбонларининг 10 нафари жиззахлик бўлиб, улардан 6 киши Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси томонидан отувга ҳукм қилинган эди.

Фото: Олий суд матбуот хизмати

Олий судда муайян сабабларга кўра реабилитация қилинмай қолиб кетган қатағон қурбонларининг номларини оқлаш ва уларнинг хотирасини абадийлаштириш масалалари бўйича ишларни амалга ошириш мақсадида ишчи гуруҳи тузилган. Сўнгги икки йилда совет даврида қатағон қилинган 235 нафар ватандошимиз реабилитация қилиниб, оқланди, дейилади Олий суд маълумотномасида.

2022 йил 12 декабрь куни Олий судга яна жами 173 нафар шахсга оид 4 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

Бош прокурор ўринбосари томонидан юқорида кўрсатилган жиноят ишлари юзасидан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция протестини бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномалар ҳамда апелляция тартибида протестлар келтирилган.

19 декабрь куни ушбу жиноят ишлари Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисларида илтимосномалар ва протестлар кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ҳамда ЖПКнинг 83-моддасига асосан жами 4 та жиноят иши бўйича 173 нафар шахсга нисбатан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукми чиқарилди. Уларнинг орасида 10 нафар жиззахлик ҳам бор.

2022 йил 19 декабрь куни Олий суднинг ҳукми билан реабилитация қилиниб, оқланган жиззахлик қатағон қурбонлари рўйхати:

Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармасининг 1932 йил 14 октябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1. 1898 йилда Зомин тумани Ачи қишлоғида туғилган, Зомин туманида яшаган Тўрабек Тўрабеков (отувга ҳукм қилинган);

2. 1906 йилда Зомин тумани Ачи қишлоғида туғилган Зомин туманида яшаган Ҳазратқул Тўрабеков (отувга ҳукм қилинган);

3. 1887 йилда Зомин тумани Ачи қишлоғида туғилган, Зомин туманида яшаган Усман Тўрабеков (отувга ҳукм қилинган);

4. 1874 йилда Зомин тумани Ачи қишлоғида туғилган, Зомин туманида яшаган, Абдураҳмон Бойқўзиев (отувга ҳукм қилинган);

5. 1884 йилда Жиззах шаҳрида туғилган, Жиззах шаҳрида яшаган Исҳок Холмуҳаммедов (отувга ҳукм қилинган);

6. 1890 йилда Жиззах тумани Равот қишлоғида туғилган, Жиззах туманида яшаган Тошбек Дўстбеков (отувга ҳукм қилинган);

7. 1873 йилда Зомин тумани Ял қишлоғида туғилган, Зомин туманида яшаган Хидир Йўлдошев (10 йилга сургун қилинган);

8. 1881 йилда Зомин тумани, Ардоқшон қишлоғида туғилган, Жиззах туманида яшаган Муллазиё Норматов (5 йилга сургун қилинган);

9. 1884 йилда Жиззах шаҳрида туғилган, Жиззах шаҳрида яшаган Мансур Турсунов (5 йилга сургун қилинган);

10. 1901 йилда Зомин туманида туғилган Зомин туманида яшаган Турдибек Юсупов (10 йилга сургун қилинган);

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!