Обуна бўлинг

Сиёсат    8:19 / 12.11.2022     218

Президент тиббиёт ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади. Уларнинг орасида вилоятимиз вакиллари ҳам бор

Президент “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Президент “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармон билан мамлакатимизда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, соғлиқни сақлаш тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш, соҳага доир дастурлар ижросини муваффақиятли амалга оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун тиббиёт ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Жумладан:

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Абдуллаева Дилором – Ғаллаорол туманидаги 10-қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири

II даражали «Саломатлик» ордени билан

Рустамов Бахромкул Суюнович – Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими инфекционисти

«Дўстлик» ордени билан

Прудскова Татьяна Николаевна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали терапия бўлими кардиологи

«Шуҳрат» медали билан

Хамидкулов Бахром Саидович – Шароф Рашидов тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси.

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!