Обуна бўлинг

Спорт    7:00 / 15.05.2023     293

Жиззах белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

20-25 май кунлари Жиззах шаҳридаги “Ўрда” боғидаги амфитеатрда илк бор ўтказиладиган катталар ўртасида Белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионатида Ҳиндистон, Эрон, Индонизия, Япония қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби 20 га яқин давлатларнинг номдор полвонлари иштирок этиши кутилмоқда. 

Миллий спорт туримиз бўлган белбоғли кураш йилдан йилга дунё бўйлаб оммалашиб бормоқда.

Белбоғли кураш бўйича ҳар йили ўтказилаётган жаҳон чемпионатлари, халқаро турнирлар белбоғли курашни тобора ривожланишига хизмат қилаётгани бор гап. Яна бир яхши янгилик. 20-25 май кунлари Жиззах шаҳридаги “Ўрда” боғидаги амфитеатрда илк бор катталар ўртасида Белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Бирлашган курашлар олами (UWW), Осиё белбоғли кураш конфедрацияси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жиззах вилояти прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу Осиё чемпионатида, Ҳиндистон, Эрон, Индонизия, Япония қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби 20 га яқин давлатларнинг номдор полвонлари иштирок этиши кутилмоқда. 

Бирлашган курашлар олами (UWW) таснифига кирувчи белбоғли кураш бўйича ўтказилдаган Осиё чемпионатида эркаклар -57,-62,-68,-75,-82,-90,-100  ҳамда +100  кг. вазн тоифаларида куч синашишса, аёллар -52,-58,-66,-76,+79 кг. вазнларда беллашишади. 

Шунингдек, мусобақа доирасида ўша кунлари регламентга мувофиқ, Бирлашган курашлар олами (UWW) таркибидаги  Қозоғистоннинг “Қазақ Куреси” ва Қирғизистоннинг “Алыш” кураш спорт турлари бўйича ҳам Осиё чемпионати ўтказилади.  

Айни пайтда Жиззах вилоятида ушбу Осиё чемпионатини муносиб тарзда ўтказиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Янги номлар, кучли полвонлар Жиззах шахридаги “Урда” боғи аренасида аниқланади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!