Обуна бўлинг

Спорт    7:00 / 4.02.2023     568

Жиззахда ҳар шанба куни соврин жамғармаси 5 млн сўмлик шахмат мусобақаси ўтказилади

Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, «Рокировка» шахмат мусобақалари ҳафтанинг шанба куни соат 10:00 да Жиззах шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ўтказилади.

Беллашувларда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча шахмат ихлосмандлари иштирок этишлари мумкин.

Иштирок этиш учун Telegram’даги @shaxmat23bot орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан аҳоли ва ёшлар орасида шахматни оммалаштириш ҳамда ривожлантириш мақсадида турли спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, вилоятимизда ҳам соврин жамғармаси ҳафтасига 5 миллион сўмни ташкил этувчи «Рокировка» шахмат мусобақаларининг 2023 йилги мавсумига старт бериляпти.

Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, мусобақалар ҳафтанинг шанба куни соат 10:00 да Жиззах шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ўтказилади.

Беллашувларда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча шахмат ихлосмандлари иштирок этишлари мумкин.

Иштирок этиш учун Telegram’даги @shaxmat23bot орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!