Спорт    7:00 / 8.02.2023     544
Жиззахлик Одина Жўрабоева “Fujairah Open-2023” олтин медалини қўлга киритди
Бирлашган Араб Амирликларида таэквондо WT бўйича ташкил этилган “Fujairah Open-2023” мусобақаси юртимиз спортчилари учун омадли бўлди.

Бирлашган Араб Амирликларида таэквондо WT бўйича ташкил этилган “Fujairah Open-2023” мусобақаси юртимиз спортчилари учун омадли бўлди.
Аввалроқ турнирда 34 та давлатдан келган 405 спортчи даянга чиқиб катталар тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзолари 6 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза жами 9 та медалини қўлга киритди.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси ўз тарихида илк бор битта мусобақада 6 та олтин медалга эга чиқди.
Ўсмирлар ва болалар тоифасида эса Жиззах вилояти вакили шоҳсупага кўтарилди. Зарбдор тумани “Лалмикор” МФЙда жойлашган 22-сонли умумтаълим мактаб ўқувчиси Одина Жўрабоева барча рақибларини мағлуб этиб 1-ўринни эгаллади.
