Обуна бўлинг

Спорт    8:05 / 6.10.2022     354

“Сўғдиёна” финал остонасида қоқилди

Вакилларимиз Осиё футбол конфедерацияси Кубоги ҳудудлараро финали билан чекланишга мажбур бўлишди.

2022 йил 5 октябрь куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” футбол жамоаси ўз майдонида ОФК Кубоги-2022 ҳудудлараро финали доирасида Малайзиянинг “Куала-Лумпур Сити” клубини қабул қилди.

Айтиш керак, меҳмонлар мазкур ўйинга пухта тайёргарлик кўргани, жиззахликларнинг барча ютуқ ва камчиликларини обдон ўрганишгани яққол сезилди.

Улуғбек Бақоев эса ўйинни баҳс давомида ўзгартира олмади ёки буни хоҳламади. “Куала-Лумпур Сити” учрашув бошиданоқ дуранг ва қўшимча вақт, балки пенальтилар сериясига ҳам рози эканини яширмади. Бундай ишончнинг сабаби кейинчалик маълум бўлди.

“Сўғдиёна” бутун баҳс давомида эҳтиёткор тактикадан воз кечмади. Қанотдан уюштирилган ҳужумлар, жарима майдончасига узатилган тўпларни меҳмонлар осонлик билан бартараф эта олишди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, шу куни “Куала-Лумпур Сити” дарвозабони Кевин Рай Мендоза ҳам ишончли ҳаракат қилиб, қатор вазиятларда жамоаси жонига оро кирди. Хуллас, асосий ва қўшимча вақтда ҳисоб очилмади ва масала пенальтилар сериясида ҳал бўладиган бўлди.

Матн аввалида малайзияликлар қўшимча вақт ва хатто пенальтилар сериясигада рози эканликларини яширишмади, деб таъкидлаган эдик. Амалда ҳам “Куала-Лумпур Сити” лотереяга пухта тайёрлангани яққол кўринди.

Пенальтилар сериясида малайзияликлар дарвозабони Шаҳбоз Жўрабековнинг зарбасидан сўнг тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Меҳмонларнинг қолган футболчилари эса бу имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда бирор марта ҳам хато қилишмади. “Куала-Лумпур Сити” ҳар бир зарбани хотиржамлик билан, катта аниқликда йўллади. Айнан пенальтилар серияси учун энг сўнгги онларда майдонга туширилган Ширинбой Абдуллаев ҳам “Сўғдиёна”ни мағлубиятдан сақлаб қола олмади.

Шу тариқа “Куала-Лумпур Сити” Осиё футбол конфедерацияси Кубоги ҳудудлараро финал баҳсида “Сўғдиёна”ни пенальтилар сериясида 5:3 ҳисобида мағлуб этиб, ОФК Кубоги-2022 финалига йўл олди.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!