Обуна бўлинг

Спорт    7:00 / 7.09.2022     247

“Сўғдиёна” ОФК Кубоги яримфиналида!

Вилоятимизнинг бош футбол жамоаси — “Сўғдиёна” Жиззахда Осиё футбол конфедерацияси ҳудудлараро яримфинал босқичида Гонконгнинг “Истерн” жамоасини мағлуб этди.

Фото: Championat.asia

Кеча, 6 сентябрь куни вилоятимизнинг бош футбол жамоаси — “Сўғдиёна” Жиззахда Осиё футбол конфедерацияси ҳудудлараро яримфинал босқичида Гонконгнинг “Истерн” жамоасини қабул қилди.

Жиззахликларнинг тўлиқ устунлиги остида ўтган учрашувни “Сўғдиёна” марказий ўйингоҳида 7 150 футбол ишқибози томоша қилди ва жамоамизни қўллаб-қувватлади.

Биринчи бўлимда меҳмонлар тартибли ўйин кўрсатиб, ҳимояни ҳам мустаҳкам ушлашди. Мезбонларнинг уринишлари самара бермади.

Иккинчи бўлимда “Сўғдиёна” устози Улуғбек Бақоев ўзгаришлар билан ўйинни ўзгартириш ҳаракатига тушди ва бу ўзини оқлади, дейиш мумкин.

85 дақиқада айнан заҳирадан майдонга тушган тажрибали Виталий Денисовнинг ўнг қанотдан узатмасидан сўнг Шоҳруз Норхонов тўпни боши билан “Истерн” дарвозасига чиройли тарзда йўллади.

Бу ғалаба голи эди. “Сўғдиёна” ҳудудлараро яримфинал баҳсида “Истерн”ни 1:0 ҳисобида таслим этди.

Вакилларимизнинг ОФК Кубоги яримфиналидаги рақиби қайси жамоа бўлиши бугун аниқланади. Ҳиндистоннинг “Моҳун Баган” ҳамда Малайзиянинг “Куала Лумпур” жамоалари ўртасидаги баҳс ғолиби 5 октябрь куни Жиззахда “Сўғдиёна” билан куч синашади.  

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!